Муаммоларга жойида ечим топилди 16h ago

Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида бўлиб ўтган ушбу тадбирда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабул давомида газ, электр энергияси, ичимлик суви, соғлиқни сақлаш, қурилиш ва бандлик каби ижтимоий соҳаларга оид жами 214 та мурожаат қабул қилинди. Масъуллар томонидан кўпгина муаммолар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб қилинган масалалар бўйича эса аниқ муддатлар белгиланди. Барча мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлигининг Ижро назорати платформасига киритилди. Эркинжон Турдимов аҳоли мурожаатлари мазмунида ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини ва фуқароларнинг жамоатчилик манфаатларига оид масалаларни кўпроқ кўтараяётганини таъкидлади.
















